Пермь университетидаги отишмада ўзбекистонликлар жабрланмади – ТИВ

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Пермь давлат миллий тадқиқот университетида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Отишмани 18 ёшли йигит уюштирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, вазият Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун, Россия Тергов қўмитаси отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 28 нафар одам жароҳатланганини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 6 қурбон ва 24 жабрланувчи ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг