Пентагон тан олди: АҚШ Қобулга ҳужумда террорчиларни ўлдирмаган

Олам

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, август ойи охирида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари дрон орқали Афғонистон пойтахти Қобулга ҳаводан зарба берганди. Оқибатда 10 нафар тинч аҳоли, жумладан, етти бола ҳалок бўлган. Пентагон расмий вакили Кеннет Маккензи ушбу хатоси учун кечирим сўради. Бу ҳақда “Meduza” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Америка разведкаси “Хуросондаги исломий давлат” террорчилик гуруҳига алоқадор бўлиши мумкин, деб ўйлаб, хайрия ташкилотининг 43 ёшли ходими Земари Аҳмадийнинг машинасини 8 соат кузатган. Натижада, дрон орқали одамлар машинага портловчи моддага ўхшаш нарсаларни юклаётганини аниқлаган ва уни портлатган. Аммо машинада сув билан тўлдирилган пластик идишлар бўлган.

“Бу фожиали хато эди ва мен бу учун чин дилдан кечирим сўрайман”, дейди Кеннет Маккензи.

Унинг таъкидлашича, ўлганларнинг террорчилар билан алоқаси бўлмаган ва Aмерика қўшинлари учун хавф туғдирмаган.

Қайд этилишича, Пентагон ҳозир қурбонларнинг оилаларига қандай қилиб товон тўлашни ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Қобулга ракета учирганди. Вашингтон бу ҳаракатини террорчиларни йўқ қилиш учун қилганини айтди. Бироқ, кейинроқ ҳужум натижасида 10 га яқин тинч аҳоли қурбон бўлгани аниқланди.

Ракета ҳужумидан аввалроқ, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Ҳодисада 100 дан ортиқ одам, жумладан 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. Портлаш учун жавобгарлик ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси "Вилояти Хуросон" ўз зиммасига олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг