Пентагон энди Уруш вазирлиги бўлади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 5 сентябрь куни мамлакат Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлиги деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Овал кабинетда маълум қилди.

“Менимча, бу ғалаба ва куч хабарини юборади”, деди Трамп.

Унинг фикрича, дунёдаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, бундай ном кўпроқ мос келади.

Ҳужжатга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет энди “Уруш вазири” унвонидан фойдаланиши мумкин бўлади. Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, идора номини ўзгартириш “сўз эмас, балки ҳарбий этикани тиклашдир”.

“Максимал ҳалокатлилик – заиф қонунийлик эмас. Қаттиқ куч – сиёсий тўғрилик эмас. Биз нафақат ҳимоячиларни, балки жангчиларни ҳам тарбиялаймиз”, деди Ҳегсет.

Расмий номни ўзгартириш АҚШ Конгресси розилигини талаб қилади. Республикачи сенаторлар Майк Ли, Рик Скотт ва Грег Стеубе аллақачон тегишли қонун лойиҳасини тақдим этган.

Демократик партия эса Дональд Трампнинг ташаббусини қиммат ва чалғитувчи деб ҳисоблайди. Танқидчиларнинг таъкидлашича, идора бутун дунё бўйлаб АҚШ ҳарбий объектларида форма, эмблема ва белгиларни янгилаш учун миллиардлаб доллар сарфлаши керак.

Маълумот учун, у жойлашган бинонинг бешбурчак шакли туфайли анъанавий равишда Пентагон деб аталадиган АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирги кўринишида 1947 йилда яратилган. У Ҳарбий-денгиз кучлари департаментини, армия департаментини ва ҳаво кучлари департаментини бирлаштиради. Охирги иккитаси илгари битта бўлиб, 1789 йилдан бери мавжуд бўлган Уруш бўлими деб номланган.

1947 йилдан 1949 йилгача бирлаштирилган бўлим Миллий уруш бўлими деб аталди ва 1949 йилда у ўзининг ҳозирги номи – Мудофаа вазирлиги номини олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Пентагон Уруш вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг