Пентагон Байден даврида илк бор Хитой ҳарбийлари билан музокара ўтказди
Олам
−
28 Август 2021
4948Пентагоннинг юқори мартабали вакили АҚШ Президенти Жо Байден лавозимга киришганидан бери биринчи марта Хитой армияси билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Америка ҳукумати вакилига таяниб, “Reuters” хабар берган.
Манбага кўра, суҳбат ўтган ҳафта бўлиб ўтган. Унда Америка томонидан Пентагон раҳбарининг Хитой масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Майкл Чейз, Хитой томонидан эса Хитой Халқ Республикаси Марказий Ҳарбий Комиссияси Халқаро Ҳарбий Ҳамкорлик идораси раҳбари ўринбосари Хуан Сюэпин қатнашган.
“Улар хавфсиз видеоконференция ўтказиш учун АҚШ ва ХХР ўртасидаги ҳарбий телефон линиясидан фойдаланишди”, деган АҚШ расмийси.
Унинг сўзларига кўра, Чейз ва Хуан Сюэпин биринчи навбатда хавфларни камайтириш ва инқирознинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Bank of America”нинг тадқиқотлар бўйича бошқарувчи директори Хаим Исроил жорий йилнинг апрель ойида АҚШ ва Хитойни янги иқтисодий уруш кутаётганини башорат қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь