АҚШ ва Хитой ўртасида янги уруш бошланиши башорат қилинди
Олам
−
02 Апрель 2021
14957"Bank of America"нинг тадқиқотлар бўйича бошқарувчи директори Хаим Исроил АҚШ ва Хитойни янги иқтисодий уруш кутаётганини башорат қилди. Бу ҳақда у CNBC телеканалининг эфирида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида савдо ва технологик урушдан сўнг, "иқлим уруши" бошланади.
У ўз фикрини яқин ўн йилликда иқлим ўзгариши мавзуси иқтисодий ва сиёсий соҳада ҳукмронлик қилиши билан изоҳлаган.
"Гап фақат сайёрани қутқариш ҳақида эмас. Ишонамизки, иқлим стратегияси глобал мукаммалликка йўл очади, чунки бу ерда кўпроқ нарса бор", дея қўшимча қилган Исроил.
Мутахассис шунингдек, икки мамлакат ўртасида электромобиллар ишлаб чиқаришдаги етакчилик ҳам муҳим роль ўйнашини таъкидлаган.
Аввалроқ, АҚШ Хитойни савдо ва иқтисодиётга муносабати учун "дунёнинг етакчи ҳуқуқбузари" деб билиши ҳақида хабар бергандик.