Пентагон ҳарбий базалар масаласида Туркияга жавоб қайтарди
Жамият
−
16 Декабрь 2019
6429АҚШ турк ҳарбий базаларидан фақатгина расмий Анқаранинг рухсати билан фойдаланяпти. Пентагон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг АҚШ ҳарбийларини мамлакат ҳарбий базаларидан чиқариб юбориш ҳақидаги фикрига шундай жавоб қайтарди.
Америка Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Туркиядаги ҳарбийларини “кўп йиллик ҳамкорликка содиқлик, стратегик шерик ва НАТОдаги иттифоқчисининг ҳимояси рамзи” сифатида эътироф этган. Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги Туркияни қарашларда юзага келган низоларга конструктив муносабатда бўлиб, яхши муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиши таъкидланган.
Аввалроқ, расмий Вашингтон Туркия С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун иттфоқчсига санкция қўлласа, расмий Анқара АҚШ ҳарбийлари учун Инжирлик авиабазасини ёпиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Бундан ташқари, Европа ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилган Курежик ҳарбий базасининг ҳам мақомини ўзгартириши эҳтимоли борлиги маълум қилинганди.
LiveБарчаси