Туркия С-400 учун жазоланса, АҚШ Инжирликдан ҳайдалади
Олам
−
11 Декабрь 2019
6455Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун АҚШ унга қарши санкция жорий қилса, расмий Анқара иттифоқчиси учун Инжирлик ҳарбий базасини ёпиб қўйишга тайёр. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.
“Туркия АҚШдан Инжирликдаги базадан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни сўраши мумкин”, дейди Чавушўғли.
Чавушўғли Туркия Европа ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилган Курежик ҳарбий базасининг ҳам мақомини ўзгартириши мумкинлигини айтиб ўтган.
“A Haber”нинг ёзишича, вазир С-400 ЗРМ ҳимоя тизими эканини эслатиб ўтган ва Туркия бу қурол билан ҳеч кимга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси