Пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 223-бандига асосан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган ушбу тартиб пенсионерларнинг даромади ва фаровонлигини ошириш, пенсиялар миқдори билан иш ҳақи ўртасидаги тафовутни камайтириш, пенсия олувчи фуқароларнинг моддий фаровонлигини янада ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лойиҳа қўмита йиғилишида дастлабки тарзда маъқулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

1269

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг