Пенсия жамғармаси ижрочи директорига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
01 Апрель 2019 5986 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ Медет Абдимуратович Тлеуов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш мазкур Жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль