Пеленинг аҳволи оғирлашди

Спорт

image

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони бразилиялик Пеленинг соғлиғи ёмонлашди. Бу ҳақда кеча, 21 декабрь куни собиқ футболчининг шифокорлари хабар берди.

"29 ноябрь куни нафас олиш йўллари инфекциясини даволаш учун шифохонага ётқизилган Пеле  саратон касаллигининг салбий тенденциясига эга ва шунинг учун у кўпроқ интенсив терапияга муҳтож", дейди Сан-Паулудаги клиника шифокори. 

Шу билан бирга, шифокорлар уни ҳали ҳам реанимация бўлимига ёки ярим интенсив терапия бўлимига ўтказишга ҳожат йўқлигини ва у оддий палатада даволанишда давом этишини таъкидламоқда.

21 декабрь куни эрталаб Пеленинг қизи Келли Насименто ижтимоий тармоқда отаси Рождество байрамини оиласи билан ўтказа олмаслиги, чунки у тиббий сабабларга кўра шифохонада қолиши кераклиги ҳақида хабар берди.

2021 йилнинг сентябрида Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинганди.

Пеле 82 ёшда, у футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи (1958, 1962, 1970). У Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. Пеле халқаро футбол федерацияси талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Ҳужумчи Бразилиянинг "Сантос" (1956-1974) ва Американинг "Нью-Йорк Космос" (1975-1977) клубларида ўйнаган. Бразилиялик футболчи фаолияти давомида 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Braziliya Pele

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made