“Реал” мураббийи Конмебол терма жамоасини бошқариши мумкин
Спорт
−
12 Декабрь 2022
3526Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби устози италиялик Карло Анчелотти 2023 йилнинг ёзида футбол бўйича Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Бразилиянинг "UOL sporte" портали хабар берди.
9 декабрь куни Тите Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишини эълон қилди. У бу лавозимда 2016 йилдан бери ишлаб келаётганди. Мутахассис Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати чорак финалида хорватлар билан ўйиндаги (1:1, 2:4 - пеналтилар бўйича) мағлубиятдан сўнг терма жамоа бош мураббийлигидан кетди.
Манбага кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) раҳбарияти Анчелотти ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи испаниялик Хосеп Гвардиола билан Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ҳам музокара ўтказган. Бироқ, испаниялик мутахассис терма жамоа билан ишлашдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган. Анчелотти эса клублардаги фаолиятини "Реал Мадрид" бош мураббийи сифатида якунламоқчи бўлганлиги сабабли 2023 йилнинг июнь ойида Бразилияни бошқариши мумкинлигини айтган.
Хабарда айтилишича, CBF раҳбарияти терма жамоага вақтинчалик мураббий тайинлаши керак, чунки 2023 йил март ойида 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари бошланади.
LiveБарчаси