Пекин АҚШ билан янги савдо битимини тасдиқлади

Олам

image

Қўшма Штатлар савдо музокаралари давомида эришилган келишувларга мувофиқ Хитойга нисбатан бир қатор чекловларни олиб ташлашга рози бўлди. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги хабар берди.

Аниқлик киритилишича, бу қарор икки давлат ўртасида Женева ва Лондонда ўтказилган савдо-иқтисодий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қабул қилинган ва томонлар яқинда келишув доираси тафсилотларини қўшимча равишда келишиб олган.

“Хитой назорат остидаги товарлар учун мувофиқ экспорт аризаларини қонуний равишда тасдиқлайди ва Қўшма Штатлар Хитойга нисбатан кўрилган бир қатор чекловчи чораларни бекор қилади”, дейилади департамент баёнотида.

Вазирлик, шунингдек, 5 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатини эсга олди, унинг давомида давлат раҳбарлари янги савдо келишувини тузиш зарурати бўйича “муҳим консенсус”га эришдилар. Пекин томонлар эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишини кутмоқда.

25 июнь куни Трампнинг ўзи Хитой билан янги савдо битимини эълон қилди. У, шунингдек, Ҳиндистон АҚШ билан шартнома имзолайдиган навбатдаги давлат бўлиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, Вашингтон ҳамма билан келишувга эришмоқчи эмас.

“Биз улардан баъзиларига мактуб жўнатиб, катта раҳмат, 20, 25, 45 фоизлик тарифларни тўлайсизлар, деб айтмоқчимиз”, деган Президент.

2 апрель куни Трамп Америка иқтисодиёти учун “озодлик куни” деб эълон қилди ва 180 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Қўшма Штатларнинг энг яқин ҳамкорлари маҳсулотларига “ўзаро” божлар жорий қилди, бироқ кейинроқ уларга муҳлат берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10-11 май кунлари Хитой ва АҚШ Женевада юқори даражадаги музокаралар ўтказганди ва мазкур музокаралар чоғида томонлар савдо ҳамда иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар учун махсус механизм яратишга келишиб олганди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Пекин Савдо вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг