Педри трансфер қиймати рейтингида Беллингемни ортда қолдирди
Спорт
−
17 Март 778 1 дақиқа
Кеча, 16 март куни Испания Ла Лигаси футболчиларининг бозор қиймати янгиланди. Унда “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрининг трансфер нархи 10 миллион еврога юқорилаб, “Реал Мадрид” футболчиси Жуд Беллингемни ортда қолдирди.
Аввалги трансферлар нархи бўйича Беллингемнинг бозор қиймати Педриникидан юқори эди. Бироқ, сўнгги янгиланишга кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг нархи 10 миллион еврога ошиб, 150 миллион еврога етган. Аксинча, Жуднинг қиймати 20 миллион еврога камайиб, 140 миллион еврони ташкил этмоқда.
Маълумотларга кўра, инглиз футболчисининг нархи пасайиши унинг Мадрид клубидаги ролининг ўзгариши, ўйин ритмининг етарли даражада барқарор эмаслиги билан боғлиқ. Педри эса аксинча, “Барселона” ўйинида тобора муҳим фигурага айланиб бормоқда.
Жорий мавсумда Педри барча турнирлар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Жуд Беллингем эса 28 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та ассист қайд этган.
Live
Барчаси