Педофилия можароси ортидан Венгрия Президенти истеъфога чиқди
Олам
−
11 Февраль
13519Кеча, 10 февраль куни Венгрия Президенти Каталин Новак педофиллик иши бўйича судланган шахснинг авф этилиши ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Каталин М1 телеканалидаги чиқишида маълум қилди.
46 ёшли Новак шанба куни телевидение орқали 2022 йил май ойидан бери эгаллаб турган лавозимини тарк этишини эълон қилган.
Аввалроқ мухолиф партиялар бир неча марта Новакни истеъфога чиқишга чақирган эди.
Қайд этилишича, Бош вазир Виктор Орбаннинг яқин иттифоқчиси Новак 2023 йилнинг апрелида, Рим папаси Францискнинг мамлакатга ташрифи арафасида йигирмага яқин кишини озод қилишга қарор қилган. Улар орасида собиқ хўжайинининг жинсий жиноятларини яширган болалар уйи мансабдори ҳам бўлган.
“Мен хато қилдим. Бугун Президент сифатида сизга мурожаат қилишимнинг сўнгги куни. Ўтган апрель ойида маҳкумнинг ўзи қараган болалар заифлигини суиистеъмол қилмаганига, унинг айбсизлигига ишониб, афв этиш тўғрисида қарор қабул қилгандим. Бу ерда ҳеч қандай шубҳа йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Мен болаларни таҳқирлаганларни ҳеч қачон кечирмаслигим керак эди. Болаларни ҳимоя қилиш бизнинг бурчимиздир”, деган Каталин.
Президент афв этилган шахс томонидан содир этилган жиноят ҳақида тўлиқ бохабар бўлмаганини айтган ва унинг фармонидан жабр кўриши мумкин бўлган барчадан, шунингдек, жиноят қурбонлари бўлганлардан кечирим сўраган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь