Педагог ходимларнинг тариф ставкалари ва лавозим маошлари ошди
Жамият
−
19 Май 2023
49491Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 майидан бошлаб педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкалари ҳамда лавозим маошлари миқдорлари оширилгани акс этган ҳужжат нусхаси интернетга сиздирилди. QALAMPIR.UZ ушбу ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида унда кўрсатилган бир неча вазирликлар билан боғланди.
Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати ушбу ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлади.
Мактаб ва макатабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати ушбу ҳужжатдаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармон ижроси эканлигини таъкидлади. Бироқ унда кўрсатилган маош миқдорлари тўғрилиги бўйича аниқ маълумот бермади.
Эълон қилинган қарор матнида акс этишича, жорий йилнинг 1 майидан мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирган.
Қуйидаги рўйхатда оширилган базавий тариф ставкалари ҳамда лавозим маошлари миқдорлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирида Президент Шавкат Мирзиёев “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини ошириш билан боғлиқ харажатлар – Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан, пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар – Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган эди.
LiveБарчаси