Paynet фойдаланувчилари 409 млн сўмдан ортиқ хайрия қилди
Бизнес
−
10 Апрель 1262 1 дақиқа
409 миллион сўмдан ортиқ – муқаддас Рамазон ойи давомида Paynet фойдаланувчилари томонидан айнан шунча миқдордаги хайрия маблағлари йиғилди.
Бу рақам ортида ёрдам беришга қаратилган юзлаб ва минглаб оддий, аммо муҳим қарорлар ётибди. Февраль ойида 114 350 532 сўм йиғилган бўлса, март ойида бу сумма 295 049 625 сўмга етди – бу одамлар бирлашганда эзгулик қанчалик юксалиши мумкинлигининг ёрқин кўрсаткичидир. Ўртача ўтказма миқдори 32 000 сўмни ташкил этди.
Энг йирик бир марталик хайрия эҳсони – 10 000 000 сўм.
“Ихлос нури” фондини қўллаб-қувватлашга қўшилган ҳисса алоҳида қайд этилган: фақатгина 19 февралдан 20 мартгача бўлган даврда Paynet орқали қарийб 66,5 миллион сўм йўналтирилди.
Бу кимнингдир ҳаётини яхшилашга қаратилган реал ҳаракатлар ва самимий хоҳиш-истакдир.
Paynet билан биргаликда эзгу ишлар қилишни танлаганингиз учун рахмат.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси