Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Август 2023
7302Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, бугун, 16 август куни халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этаётган мазкур сессияда Исроил Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Исроил Жабборов 1982 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 2004 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ахборот-тарғибот бўлими консультанти сифатида бошлаган. Шунингдек, 2005 – 2006 йилларда Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи ўқитувчиси, 2006 – 2012 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти референти, 2012 – 2017 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири бўлиб фаолият юритган.
LiveБарчаси