Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига борди

Жамият

image

Бугун, 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Пайариқ туманида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, зиёратгоҳнинг қоқ марказида буюк ҳадисшунос Имом Бухорийнинг табаррук мақбараси ўрин олган. Давлат раҳбари мақбарани зиёрат қилган. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган. 

“Муборак Рамазон ҳайити арафасида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг руҳи покларига яна бир бор ҳурмат-эҳтиром бажо келтирмоқдамиз. Бухорий бобомиз Қуръони Каримдан кейинги энг мўътабар манба бўлган ҳадислар китобини яратиб, бутун ислом оламида шуҳрат қозонган улуғ сиймодир. Муқаддас заминимиз дунёга мана шундай машҳур алломани бергани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан бугун орзу-ниятларимиз рўёбга чиқди. Бу бетакрор зиёратгоҳни Имом Бухорий бобомизнинг оламшумул мавқеига, юксак мақомига муносиб даражада бунёд этишга муяссар бўлдик. Мана шундай табаррук маскан барчамизга муборак бўлсин”, дейди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасига борган эди ва Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Пайариқ Имом Бухорий мажмуаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг