Павел Дуров Парижда яна сўроқ қилинди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 28 июль куни Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда суд терговчилари томонидан сўроқ қилинди. Бу ҳақда терговга яқин манбаларга таяниб, TV5 Monde хабар берди.

Қайд этилишича, 40 ёшли Дуров сўроқ учун Париж суди биносига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:00 да  етиб келган. Унга тўрт нафар адвокати – Давид-Оливье Камински, Кристоф Ингрен, Робин Бинсар ва Айзек Арну ҳамроҳлик қилган. Сўроқ икки терговчи судья томонидан ўтказилган.

Бу 2024 йил ёзида илгари сурилган айбловлардан кейин Дуровнинг мазмунан учинчи марта сўроқ қилиниши ҳисобланади. Тергов Telegram платформасининг жиноят фаолиятига алоқадорлик эҳтимоли юзасидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги Ле-Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. Бу ҳибсга олиш Францияда олиб борилаётган тергов доирасида амалга оширилган бўлиб, Telegram'да контентни етарли даражада модерация қилмаслик ва Франция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликдан бош тортиш каби айбловлар илгари сурилган.

Дуров ҳибсга олинганидан бир неча кундан сўнг 5 миллион евро гаров эвазига қўйиб юборилди. Унга мамлакатни тарк этиш тақиқланиб, мунтазам равишда полицияга бориб, рўйхатдан ўтиш мажбурияти юкланди. Фақатгина маълум муддатга Дубайга чиқишига рухсат берилган. Маълумот учун, Дуров 2021 йилда Франция фуқаролигини олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг