Пауло Дибала: “Айни пайтда карантиндаман”
Спорт
−
13 Март 2020
4725Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Пауло Дибала коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Дибаланинг ўзи изоҳ берди.
"Барчага салом. Саломатлигим яхши эканлигини маълум қилмоқчиман. Айни пайтда карантиндаман. Менда коронавирус эпидемияси аниқланмади. Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман", деб ёзди Дибала ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибаланинг жамоадоши Даниеле Руганида коронавирус аниқланганди.
Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб тўхтатилди.
Агарда вазият қалтис тус оладиган бўлса, жорий йилнинг ёз ойида Токио шаҳрида ўтиши режалаштирилган Олимпиада ҳам 2021 йилга кўчирилиши мумкин.
Ҳозирга қадар 139 579 киши коронавирусни юқтириб олган. 5120 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. Коронавирусга чалинганларнинг 70 733таси касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси