Пашинян Путиннинг қаршисида Арманистонга ёрдам бўйича ҳужжатни имзолашдан бош тортди
Олам
−
24 Ноябрь 2022
10785Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК)нинг Арманистон Республикасига ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги декларацияси” лойиҳасини имзоламади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳужжат етарли даражада якунланмаган.
“Вазиятга аниқ сиёсий баҳо берилмагани нафақат КХШТнинг иттифоқчилик мажбуриятларини бажаришдан бош тортганини англатиши, балки Озарбайжон томонидан КХШТнинг Арманистонга кейинги тажовузкорлиги учун яшил чироқ сифатида талқин қилиниши мумкин. Ва бу КХШТнинг асосий ҳужжатларининг руҳи ва маъносига ҳам зид келади. Шунинг учун, ҳурматли ҳамкасблар, шулардан келиб чиқиб, ҳозирча имзолаш учун тақдим этилган “КХШТ КХК декларацияси ва Арманистон Республикасига ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги лойиҳаси етарлича якунланмаган деб ҳисоблайман ва чексиз ҳурмат билан мен бу ҳужжатларни имзолашга тайёр эмасман”, дейди Пашинян.
Пашинян давлат раҳбарларига Озарбайжон томонидан Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигига қарши янги тажовуз қилиш хавфи сақланиб қолаётганини эслатди.
“Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась жорий йилнинг 28 октябрь куни бўлиб ўтган КХКнинг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди”, дейди Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Коллектив хавфсиизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, ташкилот Бош котиби Станислав Зась иштирок этди.
Йиғилишда Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида Озарбайжоннинг Арманистон чегарасидаги хатти-ҳаракатлари бўйича консенсус йўқлиги, бу эса ушбу тузилманинг обрўсига путур етказишини айтди. У ўз сўзида охирги икки йил давомида КХШТга аъзо Арманистон Озарбайжон томонидан камида уч марта агрессияга учрагани, Арманистоннинг КХШТга аъзо бўлиши Озарбайжонни агрессив ҳаракатларидан қайтара олмагани, Озарбайжоннинг Арманистонга бўлган тажовузига КХШТнинг муносабати бўйича бир қарорга келинмагани, бу эса КХШТнинг нуфузига катта зарар етказгани, буни Арманистоннинг КХШТга раислигидаги асосий муваффақиятсизлик деб биишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь