Пашинян Путин ва бошқаларга Озарбайжондан шикоят қилди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг фикрича, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) доирасида Озарбайжоннинг Арманистон чегарасидаги хатти-ҳаракатлари бўйича консенсус йўқ, бу эса ушбу тузилманинг обрўсига путур етказади. Бу ҳақда у бугун, 23 ноябрь куни Ереванда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди. 

"Бугун Арманистон Республикасининг КХШТга раислиги тугайди. Бу давр жуда зиқ бўлди, биз Коллектив хавфсизлик шартномаси имзоланганининг 30 йиллиги ва КХШТ ташкил этилганининг 20 йиллигини нишонладик. Юбилейлардан фарқли ўлароқ, кайфиятимиз юбилейга хос эмас. Охирги икки йил давомида КХШТга аъзо Арманистон Озарбайжон томонидан камида уч марта агрессияга учради. Арманистоннинг КХШТга аъзо бўлиши Озарбайжонни агрессив ҳаракатларидан қайтара олмагани тушкунликка туширади ва аслида биз бугунга қадар Озарбайжоннинг Арманистонга бўлган тажовузига КХШТнинг муносабати бўйича бир қарорга кела олмадик. Бу фактлар КХШТ нуфузига ҳам мамлакатимиз ичида, ҳам хорижда катта зарар етказади ва мен буни Арманистоннинг КХШТга раислигидаги асосий муваффақиятсизлик деб биламан”, дейди у. 

Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига кўра, Ереваннинг КХШТга раислиги муваффақиятсизликка учрагани Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида вазиятнинг кескинлашганида ҳам ўз исботини топган. 

“Шу билан бирга, бизнинг муваффақиятли ҳаракатларимиз ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак: мен КХШТнинг Қозоғистон Президентининг жорий йилнинг январь ойида мамлакатда қонун ва тартибни тиклашда уларни қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан мурожаатига тезкор муносабатини назарда тутяпман. Бунда вазиятда биз муаммони бир кечада ҳал қилдик, бу эса Қозоғистонга ички тартибсизликлардан қочиш имконини берди”, дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, йиғилишда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров иштирок этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг