Пашинян Путинга телефон қилди
Олам
−
17 Январь
5173Бугун, 17 январь куни Арманистон томонининг ташаббуси билан Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Путин ва Пашиняннинг матбуот хизматлари хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар 2024 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши Мажлисининг давоми сифатидаги интеграцион ҳамкорликни муҳокама қилган.
“Суҳбатдошлар Арманистон Республикасининг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи раислиги натижаларини, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасидаги бўлажак вазифаларни, шунингдек, Арманистон-Россия икки томонлама кун тартибидаги бир қатор масалаларни муҳокама қилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Никол Пашинян Ереваннинг Европа Иттифоқи билан муносабатлар контекстидаги сўнгги ҳаракатлари билан боғлиқ вазиятни Путинга тушунтириб берган.
“Россия раҳбари тегишли шарҳлар ва баҳоларни берди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилинг 25 декабрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг норасмий саммитида иштирок этмаганди. Шунингдек, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида йиғилишга онлайн форматда қатнашган Никол Пашинян Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан тортишганди.
LiveБарчаси