Пашинян Путинга қўнғироқ қилиб, сўнгги вазият бўйича ҳисоб берди
Олам
−
24 Февраль 2023
4875Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия Президенти Владимир Путин кеча, 23 февраль куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Лочин йўлаги ва Тоғли Қорабоғдаги вазият муҳокама қилинган. Бу ҳақда Арманистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“Бош вазир Никол Пашинян Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатдошлар Озарбайжоннинг Лочин йўлагини ноқонуний блокадага олиши оқибатида Тоғли Қорабоғда юзага келган гуманитар, экологик ва энергетик инқирозга тўхталди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Бош вазир Халқаро суднинг Озарбайжон томонидан Лочин йўлаги блокировкасини очиш ҳақидаги қарорини эслатган.
Шунингдек, Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь, 2022 йил 26 ноябрь куни имзоланган уч томонлама келишувларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Кремль Матбуот хизматига кўра, Пашинян, шунингдек, Путинга Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан 18 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтган учрашув, шунингдек, хорижлик ҳамкорлари билан бўлган бошқа суҳбатлари ҳақида ҳам маълумот берган.
Суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь