Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эканини айтди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномасининг келишилган матнини имкон қадар тезроқ имзолашга тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда у Ереван диалоглари халқаро форумининг очилишида маълум қилди.

“Тинчлик ва муносабатлар ўрнатиш бўйича келишилган матнни имкон қадар тезроқ имзолашга тайёрлигимизни тасдиқламоқчиман. Биз аллақачон келишилган нарсаларни олишни, имзолашни, таъсис ҳужжатига эга бўлишни ва кейин қолган масалаларни муҳокама қилишни таклиф қиламиз”, дейди Пашинян.

Шунингдек, у айни дамда тинчлик шартномасининг 16 бандидан 13 таси тўлиқ келишилганини қўшимча қилди.

Пашиняннинг қўшимча қилишича, уч банд қисман келишиб олинган бўлиб, улар учта таклифни ўз ичига олади, улардан бири аллақачон келишилган, иккинчиси эса келишилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пашинян музокараларни давом эттириш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки давлат чегарасида учрашишга тайёр эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг