Пашинян июнгача Бош вазир вазифасини бажарувчи бўлиб қолади 

Олам

image

Никол Пашинян жорий йил 20 июнь куни Республикада муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилгунига қадар Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Бу ҳақда Арманистон парламенти вице-спикери, "Фуқаролик шартномаси" ҳукмрон партияси аъзоси Ален Симонян маълум қилган. 

"Бошқа вариант на муҳокама қилинди ва на муҳокама қилинади. Сайловгача Пашинян вақтинча Бош вазир бўлиб қолади", деган сиёсатчи бугун, 19 март куни. 

Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатда 20 июнь куни муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш бўйича мухолифат билан келишувини эълон қилганди.

Арманистондаги вазият февраль ойида, Бош штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрян Пашинянни танқид қилганида кескинлашди. Шундан сўнг, Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатди. 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди.  

Бош вазир Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам лавозимидан озод этиш тўғрисида Президентга икки маротаба мурожаат юборди. 10 март куни Пашинян Гаспарян ўз лавозимидан озод қилинганини айтди, чунки Президент фармонни ўз вақтида имзоламаган ва Конституциявий судда унга қарши чиқмаганди. Арманистон Маъмурий суди эса Оник Гаспарянни мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимида якуний қарор қабул қилингунга қадар ушлаб туришига қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг