Пашинян истеъфога чиқишини эълон қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Бош вазири Никол Пашиня жорий йилнинг апрель ойида истеъфога чиқишини эълон қилди.

Пашиняннинг сўзларига кўра, у сиёсатдан кетиш учун эмас, навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши учун истеъфога чиқади.

Сайловлардан олдин Пашинян ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Сайловларни 20 июнда ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди. Ереванда ҳар куни Бош вазирнинг тарафдорлари ва унга қаршиларнинг намойишлари ўтказиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг