Пашинян Исроилни Озарбайжонга қурол етказиб беришда айблади

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Исроилни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси можаросида тўғри позицияни танладими ёки йўқми, бу ҳақда ўйлаб кўришга чақирди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” ёзмоқда.

"Исроил аслида ёлланма аскарлар, исломий террорчилар томонида эканлиги ҳақида ўйлаши керак", деди Пашинян.

У Исроил томонини ушбу ҳолат унга мос келадими ёки у Туркия сингари давлат билан бир лагерда бўлишни хоҳлайдими ёки йўқми, ўйлаб кўришга чақирди. Арманистон Бош вазирининг сўзларига кўра, эртами-кечми Исроилнинг ўзи Анқаранинг "императорлик амбициялари"га дуч келади.

Исроил "Тоғли Қорабоғда арман геноцидини уюштириш" учун Озарбайжонга қурол етказиб бермоқда, деган Пашинян.

Аввалроқ, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путиндан Тоғли Қорабоғ масаласида ёрдам сўраб ёзган мактубига тўхталар экан, бу ҳолатни мағлубиятни тан олиш, деб атаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Исроил

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг