Пашинян чегарада КХШТ миссиясини жойлаштириш шартини айтди
Олам
−
20 Апрель 2023
3681Нафақат Россия, балки Арманистон ҳам Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг кузатувчи миссиясини Арманистон-Озарбайжон чегарасига жойлаштиришга тайёр, бироқ бу ўз самарасини кўрсатиши керак. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Никол Пашинян Миллийга Ассамблеяга ташрифи чоғида айтиб ўтди.
“Биз ташвишларимиз доирасини аниқладик ва бизнинг ташвишимиз бу миссиянинг самарали бўлишидир. Бу Арманистон, КХШТ ҳамда минтақа учун ҳам муҳим. Биз бу йўналишдаги музокараларни давом эттирмоқдамиз”, дейди Пашинян.
Шунингдек, Бош вазир КХШТ ва ЕИ миссияларини солиштирмасликни айтиб, уларнинг фарқларини кўрсатиб ўтган.
У КХШТнинг Арманистон олдида хавфсизлик соҳасида мажбуриятлари борлигини, Ереван эса ушбу тузилма олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришини, масалан, 2022 йил январида Қозоғистондаги норозилик намойишлари пайтида республикага қўшма контингент юборилганида, унинг таркибига арман ҳарбий хизматчилари кирганини эслатиб ўтган.
“Бу борада КХШТдан умидлар анча юқори”, дейди Пашинян.
Маълумот учун, 20 январь куни Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Варужан Нерсесян “Times” радиосига берган интервьюсида Ереван Россиянинг Озарбайжон ҳаракатларига муносабатидан қаноатланмаслигини, чунки у Москвадан КХШТ доирасидаги аниқ ёрдам чораларига умид қилишини айтган. Шу билан бирга, у Арманистон (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги “тинчликни сақлайдиган ва ўз мандатини бажараётган” Россия тинчликпарвар кучларининг меҳнатини юксак қадрлашини таъкидлаган.
Бунгача республика Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ҳозирги шароитда 2023 йилда ўз ҳудудида КХШТ машғулотларини ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Имангали Тасмагамбетов билан учрашувда Бакунинг Ереванга қарши “ҳарбий тажовуз”ига аниқ жавоб бериш зарурлигини айтган эди.
LiveБарчаси