Арманистон КХШТдан Бакуга ҳужум қилиб, ўч олишни сўрамоқда

Олам

image

Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Имангали Тасмагамбетов билан учрашувда Бакунинг Ереванга қарши “ҳарбий тажовуз”ига аниқ жавоб бериш зарурлигини айтди. 

“17 март куни Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян КХШТ Бош котиби Имангали Тасмагамбетовни қабул қилди. Мирзоян Озарбайжон томонидан КХШТга аъзо бўлган Арманистон суверен ҳудудига нисбатан амалга оширилган ҳарбий тажовузга ташкилот томонидан аниқ ва мақсадли жавоб бериш зарурлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.  

Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Қорабоғда Лочин йўлагининг тўсилиши натижасида юзага келган гуманитар вазият ҳам тилга олинган. Мирзоян Арманистон иттифоқчилари ва ҳамкорлари томонидан Озарбайжоннинг ўз мажбуриятларини бажариши ва куч кўринишларига йўл қўймаслик йўлида фаол қадамлар қўйиш зарурлигини айтган. 

20 январь куни Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Варужан Нерсесян “Times” радиосига берган интервьюсида Ереван Россиянинг Озарбайжон ҳаракатларига муносабатидан қониқмаганини, чунки у Москвадан КХШТ доирасидаги аниқ ёрдам чораларига умид қилишини айтганди. Шу билан бирга, у Арманистон Тоғли Қорабоғдаги “тинчликни сақлайдиган ва ўз мандатини бажараётган” Россия тинчликпарвар кучларининг меҳнатини юксак қадрлашини билдирган. Бунгача республика Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ҳозирги шароитда 2023 йилда ўз ҳудудида КХШТ машғулотларини ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилганди. 

23 январь куни Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари Арманистонда “Кавказда келишувга кўмаклашиш” учун фуқаролик миссиясини ташкил этишни маъқуллади. Миссиянинг икки йиллик мандати “узлуксиз патруллик қилиш ва вазият бўйича [Брюсселга] ҳисобот беришни ўз ичига олади, бу эса Европа Иттифоқининг жойлардаги вазиятни тушунишини оширади”. 26 январь куни Россия ТИВда маълум қилинишича, Москва Ереван КХШТ миссияси йўналишидаги ишни мантиқий якунига етказмасдан, ЕИ фойдасига танлов қилишни афзал кўрганини таъкидлади. Россия ТИВнинг аниқлик киритишича, Европа Иттифоқи вакилларининг Арманистоннинг чегарадош вилоятларида пайдо бўлиши мавжуд қарама-қаршиликларни янада кучайтириб, минтақага геосиёсий қарама-қаршилик олиб келиши мумкин. 

Шу билан бирга, Пашинян 18 февраль куни Арманистон ва КХШТдаги бошқа ҳамкор давлатлар Ереванни ташвишга солаётган масалаларни ҳал қилиш устида ишлашда давом этишини маълум қилди. 10 март куни эса Арманистон КХШТга ташкилот Бош котиби ўринбосари лавозимига таклиф қилинган квотани рад этгани ҳақида маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ КХШТ Озарбайжорн-Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг