Пашинян Бакуни Тоғли Қорабоғда гуманитар инқироз яратишда айблади

Олам

image

Озарбайжон Лочин йўлагини тўсиб, газ таъминотини тўхтатди, бу эса Тоғли Қорабоғда гуманитар инқирозга сабаб бўлди. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь кунги ҳукумат йиғилишида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди. 

“Сўнгги кунларда Тоғли Қорабоғда гуманитар вазият ниҳоятда оғирлашди. Озарбайжон аввалига Лочин йўлагини тўсиб қўйди, кейин Тоғли Қорабоғни табиий газ билан таъминловчи газ қувурини ёпди. Ушбу провокацион ҳаракатлар натижасида Тоғли Қорабоғ аҳолиси эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди, минглаб одамлар, жумладан болалар қишнинг совуқ шароитида йўлларда қолиб кетди, кўплаб оилалар беихтиёр ажралиб кетди, соғлиғида муаммолар бор фуқаролар дори-дармонлардан маҳрум бўлди, 120 минг киши аслида гаровга олинди, мактаблар ва болалар боғчалари ишламай қолишга мажбур бўлди. Тоғли Қорабоғдаги вазият инсонпарварлик инқирози”, дейди у. 

Пашинян, шунингдек, Бакуни Лочин йўлагини тўсиб қўймасликка чақирган барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирди, шунингдек, айрим дўст давлатлар сукут сақлаётганидан ҳайратда эканини тилга олди. 

Жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Қорабоғ можароси

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг