Пашинян Арманистондаги кейинги воқеалар учун шахсан жавобгарлигини айтди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бугун, 26 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида мамлакатнинг нафақат ўтмиши, келажаги учун ҳам жавобгар эканини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Бош вазир сифатида мен мавжуд вазият учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан, лекин мен нафақат содир бўлган воқеалар учун, балки кейинги жараёнлар учун ҳам жавобгар эканлигимни тушуниб турибман. Ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш ва мен эълон қилган йўл харитаси қоидаларини амалга ошириш мутлақо устувор вазифа бўлиши керак”, дейди ҳукумат раҳбари.

Аввалроқ Арманистон Бош вазири Facebook’да ярим йил давомида Қорабоғдаги можаронинг авж олдирилиши сабабли ички сиёсий вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан ҳокимиятнинг ҳаракатлар дастурини эълон қилганди. Шунингдек, у 2021 йил июнь ойида бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида хабар беришни ваъда қилган.

Арманистон пойтахти Ереванда мухолифатнинг бир нечта митинглари бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари Бош вазир Пашинян Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолагани сабабли истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг