Парламент хўжалик бошқарув органлари устидан ҳам назорат ўрнатади
Жамият
−
11 Август 2020
4542Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Қонун билан парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.
Жумладан, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, Олий Мажлис палаталари Ҳукумат аъзоларидан ташқари, эндиликда хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан уларнинг ахборотларини эшитиш ваколати белгиланди.
Шу билан бирга Қонунда, Парламент текширувлари Олий Мажлис палаталарининг нафақат қўшма қарорлари, балки, алоҳида қарорлари асосида ҳам ўтказилиши мумкинлиги кўзда тутилди.
Шунингдек, киритилган ўзгартишларга асосан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан парламент ва сенатор сўровлари кимнинг номига юборилган бўлса ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажариши юклатилган шахс томонидан жавоб берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хўжалик бошқарув органлари қаторига Ўзавтосаноат", "Ўзбекнефтегаз" АЖ, Uzbekistan Airways АЖ, Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари ва бошқалар киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь