Қозоғистон парламенти Назарбоевнинг қизидан воз кечди
Олам
−
02 Март 2022
11526Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) бугун, 2 март куни республиканинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоевани депутатлик ваколатларидан истеъфога чиқишини маъқуллади.
“Назарбоева ўз ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза берганлиги сабабли, Марказий сайлов комиссияси унинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш масаласини ҳал этиш бўйича таклиф киритмоқда”, деган Марказий сайлов комиссияси аъзоси Асилбек Смагулов.
Депутатлар бу қарорни қўллаб-қувватлаганлар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи, мамлакат Мажлиси (парламент қуйи палатаси) депутат Дариға Назарбоева ваколатини муддатидан олдин тугатиш Қозоғистон МСКга депутатлик ваколатларини муддатидан аввал тугатилишини сўраб, ариза билан мурожаат қилган эди.
У Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган баёнотда бутунлай ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия тадбирларига эътибор қаратишни режалаштираётганини айтган.
“Мен “Нур Отан” партиясига овоз берган Қозоғистон халқидан, партиядошларимдан ва мамлакат раҳбариятидан менга билдирилган ишонч учун миннатдорман.
Фожиали январь воқеалари тинч осмонсиз, Қозоғистон халқининг бирлигисиз мамлакатимиз равнақи ва янада ривожланиши бўлмаслигини кўрсатди.
Бўлиб ўтган ҳамма нарса бутун халқимиз учун катта фожиадир”, деган Дариға Назарбоева.
58 ёшли Назарбоева 2021 йил январидан бери парламент депутати лавозимида ишлаб келаётган эди. Йиллар давомида у парламент Сенати (юқори палатаси) раиси, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, республика биринчи президенти жамғармаси директори бўлиб ишлаган.
Аввалроқ, “Нур Отан” партияси депутати Айдос Сарим Назарбоевнинг қизи январь воқеаларидан кейин истеъфога чиқиши кераклигини айтган эди.
Маълумот ўрнида, парламент депутати Дариға Назарбоева январь ойида бўлиб ўтган талатўплардан бери палата мажлисларига келмаётганди. Унинг ёрдамчиси айни вақтда Дариға Назарбоева маошсиз таътилда эканини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сенат Раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолаганди. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирган.
Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
LiveБарчаси