Парламент икки вазир ва хавфсизлик хизмати раҳбарининг истеъфосини йўққа чиқарди

Олам

image

Бугун, 6 июнь куни Украина Олий Радаси мамлакат ташқи ишлар вазири Павел Климкин, мудофаа вазири Степан Полторак ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакнинг истеъфосини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда "Страна.ua" хабар берди.

Сўнгги 5 йилдан бери ТИВга раҳбарлик қилиб келаётган Климкин янги Президент сайлангач, истеъфога чиқиб, парламент сайловларида иштирок этмоқчилигини эълон қилди. Олий Радага 21 июль куни муддатидан аввал сайловлар ўтказилади.

Мудофаа вазири Полторак 20 май куни Владимир Зеленский вазифасини бажаришга киришганда истеъфо берганди. У вазирликка 2014 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди. Украинада мудофаа вазири ҳукуматнинг бошқа аъзоларидан фарқли равишда Рада томонидан эмас, балки Президент тавсияси билан тайинланади.

2015 йил июлидан бери УХХ раҳбари вазифасини бажариб келаётган Василий Грицак ҳам 20 май куни истеъфога чиқишини маълум қилганди. Амалдаги қонунчиликка биноан УХХ раҳбарлигига номзодни тавсия қилиш Президент ваколатига киради. Аммо Владимир Зеленский бу лавозимга ўз номзодини кўрсатганича йўқ.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Украинада собиқ президент Пётр Порошенко даврида лавозимга тайинланган амалдорлар Владимир Зеленский билан ишлашни хоҳламаяпти. Бироқ Зеленский уларни ўз вазифасини бажаришда давом этишини истаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Олий Рада

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг