Паркентда “зоопарк” қоровули шерлар ҳужумида ҳалок бўлгани ортидан жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2024 14263 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган ҳайвонот боғида 3 та шер боғ қоровулини еб қўйгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Паркент туманидаги ҳайвонот боғида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейди Шамсутдинов.
Билдирилишича, жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь