Паркентда онасини ҳақоратлаб, таҳдид қилган аёл қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Паркент туманида онасини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, уни ўлдириш билан таҳдид қилган 37 ёшли аёл 5 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 6 май куни Паркент туманида содир бўлган ва шу куннинг ўзида ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан назоратга олиниб, ўрганилган. Маълум бўлишича, мазкур шахс руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради ва муқаддам ҳолати юзасидан муолажалар олган. Унинг ташқи кўринишидаги ноодатийлик ҳам айнан шундан келиб чиқади.

Билдирилишича, бугунги кунда видеодаги 37 ёшли шахсга нисбатан аввалроқ онасига берилган ҳимоя ордери талабларини бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддаси (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга моил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан ҳамда 183-(майда безорилик) ва 41-моддалари (ҳақорат қилиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суднинг қарорига кўра, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 29 ёшли ўғил пул сабаб келиб чиққан жанжал ортидан онасини болта билан ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

безорилик ҳақорат Паркент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг