Паркентда болалар жар ёқалаб мактабга қатнаяпти. Ҳокимлик тилга кирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Паркент тумани Чанги қишлоғида болалар мактаб жар ёқалаб кетаётгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Паркент тумани ҳокимлиги вазият юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Чанги қишлоғи “Нуробод” МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл  маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.

Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади.

“Туман ҳокимлиги мутасадддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилади. 

Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади”, дейилади ҳокимлик муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Паркент

Баҳолаганлар

677

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг