Париждаги мусобақалар Баҳодир Жалолов учун охирги Олимпиада бўлади
Спорт
−
08 август 2024 42296 1 дақиқа
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси ниҳоясига етгач, ҳаваскор боксни буткул тарк этиб, бор эътиборини профбоксга қаратади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ҳозирда Жалолов Парижда энг оғир вазнда икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш учун жанг қилмоқда. У 11 августга испаниялик Айюб Гадфага қарши финал жангида иштирок этади.
Финалгача бўлган йўлда 30 ёшли Жалолов Норвегия, Австралия ва Германия вакилларини мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профбоксда 14 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган. У охирги марта профрингда 2023 йил 17 ноябрда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август