Парижда бир асрлик тақиқ тугади

Олам

image

Франция ҳукумати 100 йил олдин қабул қилинган Париж шаҳридан оқиб ўтувчи Сена дарёсида сузишни тақиқловчи қонунни бекор қилди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 5 июль куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8 дан бошлаб аҳолига Сена дарёсида сузишга рухсат берилган. Умумий сузиш учун Эйфель минораси, Нотр-Дам собори ёнида, шунингдек, шаҳарнинг шарқий қисмида махсус жой ажратилган. Шунингдек, яна 14 та махсус жой тайёрланмоқда.

Маълумот учун, шаҳар канализацияси, фабрика чиқиндилари ва турли кимёвий моддалар қўшилиши оқибатида 1923 йилда Сена дарёсида чўмилиш тақиқланган эди. 2024 йилги Париж Олимпиадаси олдидан Франция ҳукумати Сенани тозалаш учун 1,4 миллиард евродан ортиқ маблағ йўналтирди. Мусобақанинг очиқ сувда сузиш ва триатлон каби босқичлари айнан Сенада ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Эйфель минораси Сена дарёси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг