Париж Олимпиадасида аёл боксчи эркак бўлиб чиқди (видео)
Спорт
−
01 Август
41612Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда италиялик Анжела Карини рақиби, жазоирлик Иман Хелифга қарши жангнинг 46-сониясида тўқнашувни давом эттиришдан бош тортди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Нашрда келтирилишича, Анжела Карини жанг давомида рақибининг кучли зарбаларига дош бера олмаган. Илгари тестостерон ва жинсга оид тестлардан ўта олмагани учун жаҳон чемпионатларида қатнашиши тақиқланган Жазоир боксчиси эса рақиби мусобақани тарк этганидан сўнг, Олимпиададаги дастлабки жангида ғалаба қозонди.
Италия вакили жангдан сўнг рингда тиз чўккан ва қарор эълон қилинганида Иман Хелифнинг қўлини сиқишдан бош тортган.
Халиф 2023 йилда Нью-Деҳлида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медаль учун курашдан бир неча соат олдин Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) мувофиқлик мезонларини бажара олмагани учун дисквалификация қилинган эди. Жазоир Олимпия қўмитаси (СОА) эса аввалроқ Хелифга қилинган ҳужумларни қоралаганди.
Шу билан бирга, эртага, 2 август куни 57 килограмм вазн тоифасида Хитой Тайпейи (Тайван) вакили Линь Юй-Тин ўзбекистонлик Ситора Турдибековага қарши рингга кўтарилади. Икки карра жаҳон чемпиони Лин ташкилотчилар мезонларини бажара олмагани учун жаҳон чемпионатидаги бронза медалидан маҳрум бўлганди. Линь ҳам, Хелиф ҳам 2020 йилда Токио ўйинларида ҳеч қандай баҳс-мунозараларсиз жанг қилган иккита Олимпиадачи ҳисобланади.
“Уларнинг паспортларига аёл деб ёзилган. Шу боисдан уларнинг жинсини муҳокама қилиш асоссиздир”, деган Халқаро олимпия қўмитаси матбуот котиби Марк Адамс.
LiveБарчаси