Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчи бронза медаль учун курашадиган бўлди
Спорт
−
09 Август
4255Бугун, 9 август куни эркин кураш баҳсларининг чорак финалида имкониятни бой берган ўзбекистонлик Жавраил Шапиев бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этиб, ғалаба қозонди.
-86 кг вазнда баҳсларда қатнашаётган Шапиев ўтиш босқичида канадалик Алекс Мурни мағлубиятга учратди. Энди Шапиев 3-ўрин учун баҳсда америкалик Аарон Маркелга қарши гиламга чиқади. Ушбу вазн финалида Болгария ва эронлик спортчилар куч синашади.
Шунингдек, бугунги кун дастурда яна бир ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев ҳам бронза медали учун курашади. -57 кг вазн тоифасида Абдуллаевга Бекзат Алмаз Уулу рақиблик қилади.