Париж-2024: Ўзбекистонлик дзюдочилар чорак финалга чиқди
Спорт
−
03 Август
9564Бугун, 3 август куни Парижда давом этаётган Олимпиаданинг дзюдо беллашувларида жамоавий дастур бўйича баҳслар бошланди.
1/8 финалда ўзбекистонлик дзюдочилар Канада вакилларига қарши татамига чиқиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ўзбек дзюдочилардан Шукуржон Аминова, Муроджон Йўлдошев, Гулноза Матниёзова ва Давлат Бобонов рақиблари билан беллашувларда ғалаба қозониб, жамоага чорак финал йўлланмасини келтирди.
Ўзбекистон жамоаси кейинги беллашувда италиялик дзюдочиларга қарши татамига чиқади. Ўзбекистон-Италия ўртасидаги чорак финал баҳси Тошкент вақти билан 16:00 лар атрофида бошланиши кутилмоқда.
LiveБарчаси