Париж-2024: Ўзбекистон Доминикан билан дуранг натижа қайд этди
Спорт
−
30 Июль 2024 7622 1 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Париж Олимпиадасида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнирдаги охирги ўйинини ўтказди. Охирги турда Темур Кападзе шогирдларига Доминакан вакиллари рақиблик қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида рақиб жамоа аъзоси Нунес пенальти эвазига ҳисобни очди. 58-дақиқада Элдор Шомуродов узатмасини Алишер Одилов голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди. Шу билан голлар нисбатида ўзгариш юзага келмади.
Футбол бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга отланган Олимпия жамоаси мусобақанинг 1-турида Испанияга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи баҳсда Мисрга қарши кечадиган ўйинда очко олишни умид қилган Темур Кападзе шогирдлари Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доминаканга қарши Ўзбекистон Олимпиададаги охирги ўйинини ўтказиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси