Париж-2024: Бугун ўзбекистонлик футболчилар Олимпиададаги охирги ўйинини ўтказади
Спорт
−
30 Июль 2024 9105 1 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Париж Олимпиадасида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнирдаги охирги ўйинини ўтказади. Охирги турда Темур Кападзе шогирдларига Доминакан вакиллари рақиблик қилади.
Биринчи ва 2-турдаги мағлубиятлардан кейин ўзбекистонлик футболчиларнинг мусобақадаги юриши муддатидан аввал якунланди. Ўзбекистоннинг бугунги рақиби Доминикан ҳам турнир билан хайрлашиб бўлди.
Ўзбекистон жой олган “C” гуруҳидан Испания ва Миср жамоалари чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Ўз навбатида, бугун мазкур икки жамоа ўзаро баҳс олиб бориб, гуруҳ ғолибини аниқлаб олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Доминикан ўйини Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Баҳсга Париждаги “Парк де Пренс” стадиони мезбонлик қилади.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель