Париж-2024: Олимпия шаҳарчасидаги муаммолар бартараф этилмоқда

Спорт

image

Париж Олимпиадасида спортчилар учун озиқ-овқат ва транспорт воситалари кўпайтирилди. Бу ҳақда “Le Parisen” хабар берди.

Кўпгина спортчилар, хусусан, Буюк Британиядан келганлар Олимпия шаҳарчасидаги озиқ-овқат ҳақида шикоят қилган. Улар озиқ-овқат сифати ва маҳсулотлар, жумладан, гўшт ва тухум етишмаслигидан норози бўлган.

“Тухум ва қовурилган гўшт каби баъзи озиқ-овқатлар спортчилар орасида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотдир, шунинг учун озиқ-овқат ҳажми оширилди. Масалан, пиширилган гўшт улуши эндиликда ҳар бир спортчига кунига 900 граммни ташкил этади”, дейилади манба хабарида.

Спортчиларнинг транспорт борасидаги шикоятлари ҳам қайд этилган. Шу тариқа, жанубий кореялик олти нафар сузувчи ноқулайлик туфайли Олимпия шаҳарчасини тарк этган. Машғулотлар ва мусобақалар жойларига саёҳат кондиционерсиз автобусларда 40 дақиқадан кўпроқ вақтни олган.

Ташкилий қўмита бунга жавобан ҳаракатни яхшироқ режалаштириш учун кўпроқ ходимлар сафарбар этилганини айтди. Шунингдек, қўшимча автомобиллар ва автобуслар парки тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг