Париж-2024: Музаффарбек Тўрабоев бронза медаль учун курашади

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг дзюдо баҳсларида -100 кг вазн тоифасидаги Музаффарбек Тўрабоев озарбайжонлик Зелим Котсоевга қарши татамига чиқди. 

Ўзбекистон вакили мағлубиятга учраб, бронза медаль учун курашини давом эттирадиган бўлди. Озарбайжонлик амалдаги Жаҳон чемпиони Зелим Котсойевга қарши кечган беллашувда у вазари баҳоси билан имкониятни бой берди.Тўрабоев чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррелдан устун келган эди.

Эндиликда Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун Испания вакили Николоз Шеразадишвилига қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15 дан сўнг старт олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмитасининг музейига совға қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Музаффарбек Тўрабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made