Париж-2024: Бугун Ҳасанбой Дўсматов медаллар учун курашга киришади
Спорт
−
30 Июль 2024 16848 1 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Париж-2024 Олимпиадасида 6 нафар ўзбекистонлик спортчи 3 та спорт турида баҳсларга киришади.
Бокс турида эркаклардан Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов Олимпиададаги юришини бошлайди. Кечки дастурда, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори -80 кг да Тўрабек Ҳабибуллаев тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида рингга кўтарилади.

Аёллардан эса Ситора Турдибекова ва Нигина Ўктамова ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Дзюдо баҳсларида -81 кг да Шарофиддин Болтабоев медаллар учун курашга киришади.
Академик эшкак эшиш турида Осиё ўйинлари ғолиби Анна Пракатен совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь