Парацетамол ўлимга сабаб бўлди

Олам

image

Россияда 24 ёшли қиз уч кун парацетамол ичганлиги сабабли жигари зўриқиб вафот этган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Шифокорларнинг маълум қилишича, қиз 3 кун кетма-кет 6 таблеткадан парацетамол, 2 таблетка аспирин ва бошқа дориларни бир вақтда қабул қилган. Таъкидланишича, беморда яна бир нечта аломатлар мавжуд - жигар ферменти тизимини бузган парҳез, шунингдек, вирусли гепатит Б нинг аввалги инфекцияси.

Шифокорлар беморларни ўз-ўзидан ҳар қандай дори ичмасликка чақирган. Айтилишича, парацетамол жигарга кучли таъсир қилади. У ҳатто оғир некрозга олиб келиши, натижада орган трансплантацияси талаб қилиниши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, парацетамолнинг максимал суткалик дозаси 8 таблеткадан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

дори бемор

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг