Парацетамол ўлимга сабаб бўлди
Олам
−
18 Январь 2020
20260Россияда 24 ёшли қиз уч кун парацетамол ичганлиги сабабли жигари зўриқиб вафот этган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Шифокорларнинг маълум қилишича, қиз 3 кун кетма-кет 6 таблеткадан парацетамол, 2 таблетка аспирин ва бошқа дориларни бир вақтда қабул қилган. Таъкидланишича, беморда яна бир нечта аломатлар мавжуд - жигар ферменти тизимини бузган парҳез, шунингдек, вирусли гепатит Б нинг аввалги инфекцияси.
Шифокорлар беморларни ўз-ўзидан ҳар қандай дори ичмасликка чақирган. Айтилишича, парацетамол жигарга кучли таъсир қилади. У ҳатто оғир некрозга олиб келиши, натижада орган трансплантацияси талаб қилиниши ҳам мумкин.
Маълумот ўрнида, парацетамолнинг максимал суткалик дозаси 8 таблеткадан иборат.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь